Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Электр энергиясининг суткалик истеъмоли бўйича янги рекорд қайд этилди
24 январ куни умумий истеъмол 283 миллион кВт·соатга етди. Бу Ўзбекистон учун рекорд кўрсаткич ҳисобланади.
24 январ куни электр энергияси суткалик истеъмолининг тарихий максимал даражаси янгиланди, деб хабар берди Энергетика вазирлигининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи Дилдора Ҳошимова.
Қайд қилинишича, тезкор маълумотларга кўра, кунлик умумий истеъмол 283 миллион кВт·соатни ташкил этган. Бунда кичик қувватли қуёш генерациясини ҳисобга олинмаган.
Аввалги рекорд 2025 йил июл ойида қайд этилиб, суткалик истеъмолнинг энг юқори кўрсаткичи 272,6 млн кВт·соатга етган эди.
Хабарга кўра, 25 январ куни электр станциялари орқали жами 264,2 млн кВт·соат, режадагига нисбатан 103 фоиз кўп электр энергияси ишлаб чиқарилган. Республика истеъмолчиларига 246,9 млн кВт·соат, режадагига нисбатан 103 фоиз кўп электр энергияси етказиб берилган.
Табиий газ истеъмоли 144,7 млн куб метрни ташкил қилган. Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларига махсус техникалар ва жамоат транспортлари учун кунлик 1,5 млн куб метр табиий газ етказиб берилган. Хусусан, табиий газни ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимидан (АСКУГ) олинган маълумотларга кўра, Фарғона водийсидаги махсус техникалар ва жамоат транспортлари учун жами 81,8 минг куб метр табиий газ етказиб берилган.
Мавзуга оид
23:48 / 27.04.2026
Лондон марафонидаги рекорд Adidas акциялари нархини оширди
12:47 / 25.04.2026
Уолл-стритда рекорд даромад қайд этилди
10:58 / 25.04.2026
Наманган бир ой давомида энг кўп гул экиш бўйича рекорд ўрнатмоқчи
18:02 / 12.03.2026