Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Магнус Карлсен шахмат бўйича жаҳон чемпиони унвонини ҳимоя қилди
Лондонда норвегиялик Магнус Карлсен ва америкалик Фабиано Каруана ўртасида дунё шахмат тожи учун матчнинг тай-брейки ўтказилди.
Унда 27 ёшли Карлсен 3:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритди ва 2013 йилдан бери эгалик қиладиган шахмат тожини сақлаб қолди.
Қайд қилиш жоизки, 12та партиядан иборат асосий баҳсларнинг барчаси дуранг натижа билан якунланганидан сўнг, шахматчилар 25 дақиқа + 10 сония вақт билан чегараланган 4та қўшимча партияни (тай-брейк) ўтказиши лозим эди. Карлсеннинг қаторасига 3та ғалабасидан сўнг, 4-партияга ҳожат қолмади.
Жаҳон чемпионлиги учун матч
Лондон, Буюк Британия
Тай-брейк
Фабиано Каруана (АҚШ) – Магнус Карлсен (Норвегия) – 0:3
Умумий ҳисоб – 6:9
Мавзуга оид
19:23 / 17.04.2026
Президент Синдоровга «Меҳнат шуҳрати» орденини шахсан топширди
18:33 / 15.04.2026
Синдоров турнирни яна бир рекорд билан якунлади
16:31 / 15.04.2026
“Ғурурланаман, сен қаҳрамонимизсан” — Шавкат Мирзиёев Жавоҳир Синдоровни шахсан табриклади
12:05 / 15.04.2026