Путин Керчь бўғозидаги воқеага изоҳ берди
Россия президенти Владимир Путин Керчь бўғозида Россия ва Украина ҳарбий кемалари ўртасида юз берган воқеага илк бор изоҳ берди.
Путиннинг айтишича, юз берган воқеа Украина президенти сайловлари олдидан Украина ҳукумати ва эҳтимол Пётр Порошенконинг иғвосидир.
“Қора денгизда бўлган воқеага келсак, бу сўзсиз иғвогарликдир. 2019 йил мартида ўтадиган президент сайловлари олдидан амалдаги ҳукумат ва президент ташкиллаштирган иғводир. Амалдаги президент сайловларнинг иккинчи турига ҳам ўтмаслиги мумкин, унинг ҳозирги рейтинги 5-ўринларда турибди. Шу сабабли вазиятни кескинлаштириш ва рақиблар учун енгиб бўлмас тўсқинликлар яратиш учун нимадир қилиш керак эди”, деб айтган Путин “ВТБ Капитал”нинг “Россия чорламоқда” деб номланган форумида.
Путин бўлиб ўтган воқеани “шунчаки чегарада юз берган воқеа ва ундан бўлак нарса эмаслигини” айтган. У аввалги йилларда Украинада, мисол учун, Қрим 2014 йилда Россияга қўшилишни истаганида ёки кейинроқ, Украина шарқида “танклар, оғир артиллерия, авиация қўлланиши” билан ихтилоф авж олганда мамлакатда ҳарбий вазиятни киритиш учун жиддийроқ асослар бўлганини эслатиб ўтган.
“Моҳиятан бу уруш бўлган, бироқ ҳеч қандай ҳарбий вазият киритилмаганди”, деб таъкидлаб ўтди Путин.
“Ҳозир эса Қора денгизда арзимас бир воқеа бўлди ва мамлакатда ҳарбий вазият киритилди. Бу яққол сайловлар арафасида қилинмоқда, бу мутлақ аён нарса”, деб қўшимча қилган Россия президенти. Путиннинг таъкидлашича, сентябрда Украинанинг ҳарбий кемалари Керчь бўғози орқали Азов денгизига ўтган, бироқ ўшанда барча келишувлар ва россиялик чегарачиларнинг талаблари бажарилган, яқинда юз берган воқеада эса кемалар чегара хизмати мурожаатларига жавоб бермаган.
Путиннинг айтишича, бу ҳолатда Украина томонининг ҳаракатларида “ҳарбий вазият киритиш учун баҳона сифатида қўллаш мумкин бўлган, аввалдан тайёрланган иғво аломатлари бор бўлган”. “Россия ва Украина муносабатларини тартибга солишга уринишлар билан ҳеч қандай умумий нарса йўқ. Бу кескинлашувга қаратилган ўйин, сиёсий рақибларни бостириш учун мамлакат ичида олиб борилаётган нопок ўйиндир”, деб қўшимча қилган Путин.
Россия президенти, шунингдек, чегарачилар Украина кемаларини ушлаш вақтида ўз бурчларини бажарганларини таъкидлаб ўтди.
25 ноябрда Украина ҳарбий-денгиз кучларининг “Бердянск”, “Никополь” ва “Яны Капу” кемалари Россия чегарасини бузиб, вақтинчалик ёпилган ҳудудга кириб, чегарачилар талабларига жавоб бермаган. Барча уч кема ва улардаги экипаж ушланган.
Ушбу воқеа юзасидан давлат чегарасини бузиш бўйича жиноий иш қўзғатилган. Ушланган 24 нафар денгизчининг 15 нафари эҳтиёт чораси сифатида 2 ойга ҳибсга олинган.
Мавзуга оид
07:50
Анапа аҳолиси мазут тўкилиши сабабли Путинга мурожаат билан чиқди
14:14 / 23.12.2024
Кремлда Путин ва Словакия бош вазири ўртасида учрашув бўлиб ўтди
10:43 / 23.12.2024
Трамп Путин у билан Украина масаласида учрашмоқчи эканини маълум қилди
00:02 / 22.12.2024