Жамият | 17:47 / 28.11.2018
46080
3 дақиқада ўқилади

Турмуш чорраҳаларидаги ёлғиз аёл. У кўчама-кўча юриб, 4 фарзандини ҳалол боқишга уринмоқда. Бироқ...

Аёл... У мунис она, сингил, турмуш ўртоқ... Унинг букилмас иродаси не-не машаққатларга дош бермаган?! Шундай аёллар борки, уларга сабр-қаноат борасида, ҳатто эркаклар ҳам ҳавас қилса арзийди. Шундай аёллардан бири 4 нафар фарзанднинг онаси Дурдона Назиржоновадир. Ёлғиз боши билан рўзғорнинг оғир юкини кўтариб юрган бу аёлнинг шароитини билганимиз сабабли ижодий гуруҳимиз билан ушбу ишга қўл урдик.

Хайрли ишни бошлаш учун пойтахтимизнинг Учтепа туманига отландик. Ушбу туманда истиқомат қилаётган Дурдона билан суҳбатлашдик.

Mover'да кўриш (tas-ix)

Youtube'да кўриш

«Ҳозирда 4 нафар фарзандим билан ижарада яшайман. Боқувчим эса йўқ. Ёлғиз онаман. Ижарада яшаб 4 фарзандимни вояга етказяпман. Рўзғор тебратиш, фарзандларимни боқиш учун ишлашим керак. Иш сўраб борсам ёш болали она экансиз, ишга қабул қилолмаймиз, дейишади. Иложсизликдан масжид, мактабларда дастрўмол сотяпман. Тирикчиликни ўтказиш қийин. Ҳар ойнинг 25-санасида ижара пулини тўлашим керак. Бўлмаса кўчада қоламан. Тўнғич фарзандим мактабда ўқийди. Яхши таҳсил олишига шароит қилиб беролмаяпман. Кенжа қизимни текширтиришим керак. Поликлиникадаги шифокорларимиз текширтиринг, бош қисмини МРТ қилиш керак, дейишган. Ҳозир фарзандларимнинг озиқ-овқати бир аҳвол бўлиб турган бўлса, даволанишга пулни қандай топаман, деб бошим қотган. Даволанмаса ҳам бўлмайди-ку ахир. Кенжамга ҳомиладор пайтимда болаларимни боқаман, деб кўп сарсон бўлдим. Ҳозир болаларим билан чиқсам, кўча совуқ. Дарров шамоллашяпти», – дейди чорасиз она.

Тақдир сўқмоқлари қизиқ. Кимнидир шароити ҳавас қилса арзигулик, ҳаёти тўкис, аммо тирноққа зор. Бу аёлнинг ҳолатида эса бунинг акси. Қучоғи тўла бир-биридан ширин фарзандлар. Оиланинг бахту қувончи учун озроқ маблағ бўлса бўлгани.

Аёлнинг фарзандлари билан бирма-бир танишдик. Беғубор олам вакиллари бизга қўлдан келганча қобилиятларини кўрсатмоқчи бўлдилар. Ҳар бир фарзанд ўзига хос қобилиятларга эга экан.

Ортга қайтар эканмиз, залворли кунларни бошидан ўтказаётган, ожизалигига қарамай курашишда давом этаётган бу аёлни кўриб, қалб жунбушга келади. Бироқ саховатпеша халқимиз борлиги ҳақидаги ўйлар бизга таскин беради. Хайр-эҳсон ортидан қувиб юрувчи азиз юртдошлар! Бир аёлнинг ва унинг кўз қароқларининг тақдирига бефарқ бўлмайлик. Охират савол-жавобларимизни осон қилувчи эҳсон амалларни кўпайтирайлик.

Дурдона Назиржонованинг номига очилган пластик карточка:

Click/PayMe: 8600 0417 8129 1530 (Агробанк)

МФО: 00394

ИНН: 201200124

Нақд пул топширганда: 23116000600000394001

Мижоз аризасига асосан картадан картага пул ўтказилганда: 23118000400000394001

Бошқа ташкилотлардан келиб тушган маблағлар транзити:

23120000900000394001

Дурдона Назиржонованинг телефон рақами: (93) 579-95-20

Баҳодир Аҳмедов тайёрлади

Мавзуга оид