Ўзбекистон | 15:31 / 29.11.2018
54009
2 дақиқада ўқилади

Beeline абонентларга муҳим мурожаат билан чиқди

Beeline уяли алоқа оператори абонентларни фирибгарлик ҳолатларидан огоҳлантирди.

“Сиздан ҳушёр бўлишингизни ва бундай воқеалар ҳақида бизга хабар беришингизни сўраймиз. Хусусан: 

- агар сиз халқаро қўнғироқни қабул қилган бўлсангиз, лекин кирувчи қўнғироқда Beeline ёки бошқа оператор рақами аниқланган бўлса, бизга хабар беринг;

- Сиз ютуқ ҳақида СМС-хабар олдингиз ва жўнатувчи сиздан ҳар қандай хатти-ҳаракатларни бажаришингизни сўрамоқда (хабар юбориш, қўнғироқ қилиш ва ҳ.к.);

- Сизга номаълум рақамдан қўнғироқ қилишди, ўзларини оператор деб таништириб, сиздан қўнғироқ қилишни ёки бошқа хатти-ҳаракатларни амалга оширишни сўрашди;

- Сизнинг рақамингизга, номаълум хорижий рақамдан қўнғироқни қабул қилдингиз (ва кимлигини билмаяпсиз);

- Сиздан ижтимоий тармоқлар аккаунти ва ҳар қандай почта хизматлари бўйича блок ҳолатидан очиш учун смс ёки қўнғироқ қилишни талаб қилишмоқда”, дейилади мурожаатда.

Огоҳлантирилишича, фирибгарлик оқибатида ҳисобдан маблағ олиб қўйилиши, шахсий маълумотлар тарқатилиши мумкин.

Компания абонентлар бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун ёрдам бериши мумкинлигини, бу эса фирибгарларни аниқлашда, кейинчалик улар жиддий жавобгарликка тортилишларини билдирган.

Компания бундай воқеа юз берган бўлса, унда биринчи навбатда нима қилиш кераклиги борасида йўриқнома берган. 

“Шубҳали манбаларга ва шахсларга ишонманг ва маблағларингиз ечилишига олиб келиши мумкин бўлган ҳар қандай ҳаракатларни амалга оширманг;

- ҳеч кимга парол ва шахсий маълумотларни берманг, ҳаттоки қўнғироқ қилувчи давлат органи ходими, банк ёки бошқа муассасалар ходими бўлса ҳам;

- ҳар қандай қулай тарзда, бизнинг қўллаб-қувватлаш хизматимизга боғланинг”, дейилади йўриқномада.

Мавзуга оид