Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин янги фармонни имзолади. Аэропортларга таниқли шахслар номи берилади
Россия президенти Владимир Путин аэропортлар, денгиз портлари ва темир йўл станцияларига машҳур шахслар номини бериш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақида ҳуқуқий маълумот расмий интернет-порталида хабар берилган.
Таъкидланишича, бундан мақсад кўзга кўринган россиялик арбоблар хотирасини абадийлаштириш.
Россиянинг 47 аэропорти янги номларни олади. Шу билан бирга, россияликлар РФнинг исталган шаҳридан ҳар қандай аэропорт учун овоз беришлари мумкин. Таъкидлаб ўтиш лозимки, ҳар бир иштирокчи фақат битта ном ва битта аэропортни танлаш ҳуқуқига эга.
«Россия буюк номлари» якунига етган танлови доирасида 37,6 минг респондент сўровдан ўтказилди.
Россияликлар буюк шахслар номини аэропортларга бериш бўйича сўровда кўпроқ СССР маршали Георгий Жуков, авиаконструктор Андрей Туполев ва кимёгар Дмитрий Менделеевни тилга олишган, дея маълум қилди Жамоатчилик фикрини ўрганиш Бутунроссия маркази раҳбари Валерий Фёдоров.
Унинг эслатишича, буюк шахсларнинг номларини 39 минтақадаги 47 аэропортга бериш таклиф этилмоқда.
- Кўпроқ Георгий Константинович Жуков тилга олинди - бешта аэропортда. Ундан кейин Туполев ва Менделеев; ушбу шахсларнинг номлари бешта аэропортга номзод бўлди, - деди Фёдоров.
Россияликлар яна тўртта аэропортни олим Сергей Королёв, шоир Александр Пушкин, император Петр I ва геолог Фармон Қурбон ўғли Солмонов шарафига номлашни таклиф этишган.