Спорт | 15:05 / 29.11.2018
7751
2 дақиқада ўқилади

Шаҳрам Ғиёсовга «Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси» кўкрак нишони топширилди

28 ноябрь куни Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев Олимпия ўйинлари совриндори, ҳаваскор боксда жаҳон чемпиони Шаҳрам Ғиёсовга халқаро мусобақалардаги ва профессионал боксдаги ғалабалари ҳамда Ўзбекистонда спортни оммалаштириш йўлидаги саъй-ҳаракатлари учун «Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси» кўкрак нишонини топширди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати Kun.uz сайтига хабар берди.

Фото: Instagram

«Вазир Дилмурод Набиев Шаҳрам Ғиёсовга қўлга киритаётган ютуқлари, юртимиз довруғини дунёга танитиш йўлидаги сай-ҳаракатлари учун миннатдорчилик билдириб, спортчимизнинг ютуқлари ёшларимиз орасида боксга, умуман спортга бўлган қизиқишнинг ортишига хизмат қилаётганини таъкидлади ҳамда вазирлик бундан кейин ҳам боксчимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини маълум қилди», дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Шаҳрам Ғиёсов 25 ноябрь куни АҚШнинг Атлантик Сити шаҳрида бўлиб ўтган профессионал бокс кечасида мексикалик боксчи Мигел Замудиони илк раунддаёқ нокаутга учратиб ғалаба қозонганди.

Мавзуга оид