Ўзбекистонда илк бор: «Онг остидаги бойлик ва камбағаллик» мавзусида маърузалар
Машҳур тадбиркор, шахсни ривожлантириш бўйича халқаро бизнес-лойиҳа муаллифи, 30 дан ортиқ бестселлер асарлар муаллифи, бир неча йирик компаниялар инвестори – Шамиль Аляутдинов иштирокидаги бу тадбир ўзбек китобхонлари, тадбиркорлар учун катта воқеа бўлиши аниқ.
Президентимизнинг 2017 йил 13 сентябрдаги «Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги ПҚ-3271-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида бугунги кунда кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Бу талаб этилган китоб маҳсулотининг нашр этилишидан то ўқувчи қўлига етиб боришга бўлган барча соҳадаги катта ижобий ўзгаришларда ҳам яққол намоён бўлмоқда.
Россиянинг «Россия экспорт маркази» АЖ томонидан жорий йилнинг 2 декабрь куни ўтказадиган бир кунлик семинар ҳам шу мақсадларга хизмат қилиши шубҳасиз.
Россиялик машҳур тадбиркор, шахсни ривожлантириш бўйича халқаро бизнес-лойиҳа муаллифи, 30 дан ортиқ бестселлер асарлар муаллифи, Россиядаги бир неча йирик компаниялар инвестори – Шамиль Аляутдинов иштирокидаги мазкур тадбир ўзбек китобхонлари, бизнес ва тадбиркорлик соҳасида фаолият кўрсатадиган муаллифлар, қолаверса, тадбиркорлар учун катта воқеа бўлиши аниқ.
Тадбир «Замонавий уйлар» – «Современные дома» реклама-ахборот журнали ва «KnigaSale» интернет дўкони ахборот ҳамкорлигида ўтказилмоқда.
Тадбир бўлиб ўтадиган вақт: 2018 йил 2 декабрь, соат 10:00 дан 18:00 гача
Тадбир бўлиб ўтадиган манзил: International Hotel Tashkent меҳмонхонаси (Амир Темур кўчаси, 107А-уй)
Телефон: +99897 7406500
Сайт: www.savabevent.com
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
18:32 / 04.11.2024
Тадбиркорлик фаолиятини рўйхатдан ўтмасдан амалга оширганлик учун молиявий жарима бекор қилинади
11:00 / 30.10.2024
Ўрта тадбиркорлик субъектлари 9 ойда қанча солиқ тўлагани айтилди
18:19 / 21.09.2024
Тадбиркордан ягона рўйхатга киритилмаган ҳисоботни талаб қилиш жаримага сабаб бўлади
14:40 / 09.09.2024