Жаҳон | 21:30 / 30.11.2018
36344
1 дақиқада ўқилади

Путин ва Трампнинг лимузинлари “йиртқичлар” деб аталди

Аргентина оммавий ахборот воситалари Россия ва АҚШ президентларининг лимузинларини муҳокама қилишмоқда. Владимир Путин ва Дональд Трамп лимузинларини ўзлари билан бирга G20 саммити ўтаётган Буэнос-Айресга олиб келишган.

Маҳаллий ОАВ икки машинани ҳам “Bestia” деб номлаган. Бу испанчадан “йиртқич” деб таржима қилинади.

TN телеканали Путиннинг янги лимузинини “ғилдираклар устидаги ҳақиқий бункер” деб атаган. Путин Аргентинага Aurus автомобилини олиб келган. Машина катта калибрли ўқлар ва портловчи қурилмалар таъсирига бардош бера олади, машинанинг барча деталлари сир сақланади. 

Фото: Россия президенти матбуот хизмати

Clarin маҳаллий нашри эса Трамп лимузинининг алоҳида жиҳатлари сифатида 7 тонна келиши ва кимёвий ҳамда биологик ҳужумларга бардошли эканини қайд қилиб ўтган.

Фото: Reuters

Мавзуга оид