Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойдан маҳсулот келтириб бериш баҳонасида 16 минг долларга «ухлатган» шахс ушланди
Фото: Depositphotos
2018 йил 30 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туман ИИБга тушган хабарга кўра, шу йил 15 июль куни Чилонзор туманида яшовчи М.А. Муқимий кўчасида жойлашган “Спорт моллари” дўкони олдида вақтинча Сергели тумани яшовчи Д.Ш.га Хитойдан турли хилдаги видео кузатув камераларини олиб келиб беришни ваъда қилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, бу шахс ундан 16 000 АҚШ долларини олиб, пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборган. М.А. қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
23:08 / 23.02.2026
Ижтимоий тармоқлардаги «дипфейк» фирибгарликлар рекорд даражага етди
15:24 / 19.02.2026
Фуқаролар MyGov орқали банк карталари ва SIM-карталари сонини кўра олади
14:03 / 19.02.2026
ИИВ академиясига киритиб қўйишни ваъда қилганлар ушланди
15:21 / 14.02.2026