Фан-техника | 09:36 / 01.12.2018
4525
1 дақиқада ўқилади

Microsoft бозордаги капиталлашув бўйича Apple’ни ортда қолдирди

Фото: AP Photo/Michel Euler

Microsoft бозордаги капиталлашув бўйича Apple’ни ортда қолдирди ва АҚШнинг энг қиммат компаниясига айланди. Бу ҳақда CNBC хабар бермоқда.

Телеканал маълумотларига кўра, савдо якунларида Microsoft қиймати 851,2 миллиард долларни ташкил этган, Apple’да эса - 847,4 миллиард доллар.

Қайд этилишича, Microsoft’нинг битта қимматли қоғози нархи 110,8 долларни ташкил қилди.

Шу билан бирга, Apple’нинг битта қимматли қоғози 178,58 доллар турган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Apple раҳбари iPhone’дан камроқ фойдалана бошлаганини тан олганди.

Мавзуга оид