Технология | 00:10 / 03.12.2018
4315
1 дақиқада ўқилади

Apple пульсни ўлчовчи ва тез ёрдам чақирувчи “ақлли” адёлни патентлаштирди

Фото: Reuters

Apple инсоннинг юрак уриши, тана ҳарорати ва нафас олиши тезлигини таҳлил қилувчи “ақлли” адёлни патентлаштирди. Бу ҳақда New York Post нашри маълум қилди.

Маълумотларга кўра, адёл iSheet деб номланиб, унинг матоси ичига махсус датчиклар тикилади. Бу датчиклар маълумотлар тўплайди, дастурий таъминот эса бу маълумотларни оптимал кўрсаткичлар билан таққослайди. Маълумотлар симсиз бошқарув панелида кўрсатилади.

Адёл соғлиғи билан муаммоларга эга одамларга асқатади. У инсон ўзини ёмон сезганда тез ёрдам чақира олади. Бундай технология Apple Watch 4 соатида ҳам бор. Соат уни тақиб олган одам йиқилиб тушиб, узоқ вақт ўрнидан кўтарилмаса, тез ёрдам чақиртиради.

Интернетда Apple’нинг “ақлли” қурилмалари кўплаб инсонларнинг ҳаётини сақлаб қолгани ҳақида кўплаб воқеаларни учратиш мумкин.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид