Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда тўрт безори беш кишига жароҳат етказди
Жорий йилнинг 3 декабрь куни Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида яшовчилар Т.Р., С.Д. ва унинг укалари Б.Д. ҳамда С.Д. “Боғихон” МФЙда яшовчи У.Ю.нинг уйида безорилик оқибатида унинг турмуш ўртоғи Ш.Ю.(аёл), отаси Т.Ю., укаси Ш.Ю. ва 2 нафар қариндошларининг турли жойларига уриб-тепиб жароҳат етказганлар.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Рўй берган ҳодиса оқибатида Ш.Ю. ва унинг 4 нафар қариндоши касалхонага ётқизилганлар. Т.Р., С.Д. ва унинг 2 нафар укаси қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
23:04 / 13.06.2026
Самарқандда Россияда ишлашни режалаштираётган фуқаролар учун тест маркази очилади
10:50 / 12.06.2026
Самарқанднинг олис туманларига инвестициялар жалб этилади
18:32 / 10.06.2026
Йўл талашиб аёл ҳайдовчини ҳақорат қилган эркак 15 суткага қамалди
17:46 / 10.06.2026