Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 08:40 / 04.12.2018
8794
1 дақиқада ўқилади
Тўппонча билан қуролланган кекса эркак Болгария президенти қабулхонасига бостириб кирди
Фото: Twitter/News of България
Тўппонча билан қуролланган 71 ёшли пенсионер Болгария президенти Румен Радев қабулхонасига бостириб кирди. Бу ҳақда БТА ахборот агентлиги хабар берди.
Таъкидланишича, эркак президент маъмурияти ходимларига дўқ-пўписа қилган. Воқеа 3 декабрда юз берган.
Жандармерия ходимлари эркакни қўлга олишган ва ҳозирда уни буни қилишга ундаган сабабларни аниқлаштиришмоқда.
Радевнинг ўзи иш жойида бўлмаган. У бу пайт БМТнинг иқлим масалалари бўйича анжумани ўтаётган Польшада бўлган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш