Ўзбекистон | 13:22 / 05.12.2018
20603
1 дақиқада ўқилади

Соғлиқни сақлаш вазирига янги ўринбосар тайинланди

Баҳодир Махмудович Низомов Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари этиб тайинланди. Вазирлик матбуот хизмати хабарига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори имзоланган.

Баҳодир Низомов бунгача Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

У бу лавозимда Гулнора Ўрмонова ўрнини эгаллади. Ўрмонова шу йилнинг мартида вазир ўринбосари сифатида иш бошлаганди.

Мавзуга оид