Интернет пайдо бўлиши билан инсоният ҳаёти бошқа бир маромга эга бўлди. Интернет одамларнинг кундалик ҳаётининг ажралмас қисмига айланди. Интернетсиз ОАВ, давлат муассасалари, йирик компаниялар ва оддий фуқаролар фаолиятини тасаввур этиш мушкул. Бироқ, интернет томонидан тақдим этилаётган афзалликларни тан олган ҳолда шуни унутмаслигимиз лозимки, интернет жиноятчилар қўлида хавфли қуролга айланиши мумкин. Бугунги кунда ҳеч бир одам шахсий маълумотларни ўғирланиши, молиявий фирибгарлик ва ҳаттоки, одам савдоси каби жиноят турларидан бутунлай суғурталанмаган. Интернет орқали одамлар террористик ва эктремистик гуруҳларга жалб этилмоқдалар.
Интернет жиноятчилик - бу бутун дунё бўйлаб миллионлаб одамлар ҳаётига хавф солаётган глобал муаммодир. Мазкур муаммога ечим топиш учун турли давлат органлари, жумладан, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлиги хизмати, нодавлат ташкилотлар, шунингдек уяли алоқа операторлари ва интернет-провайдерларининг келишилган ҳаракатларини талаб қилади. Шу билан бирга, онлайн-жиноятчиликнинг олдини олиш ва аҳолининг ҳуқуқий онгини оширишга қаратилган чора-тадбирларга алоҳида эътибор қаратиш лозим.
Жорий йилнинг 28 ноябрь куни Жиззах шаҳрида “Сен тармоқдасан” лойиҳаси синов тарзида иш бошлади. Мазкур лойиҳа Ucell компанияси томонидан “Istiqbolli Avlod” Республика ижтимоий ахборот маркази билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган. Лойиҳанинг мақсади – бир қатор мастер класслар ва ахборот сессиялар ёрдамида ҳар бир интернет фойдаланувчиларининг хавф-хатарга дучор бўлиши ҳақида жамоатчиликни хабардор қилишдан иборатдир.

"Бугунги кунда интернетнинг турли хил алоқа каналлари орқали интернетга қарамлик, ахборот хавфсизлиги ва ёлғончилик муаммоси ўта долзарб бўлиб қолмоқда. Ушбу лойиҳа ёрдамида биз мазкур масалалар бўйича жамоатчиликнинг хабардорлигини оширишни режалаштирмоқдамиз ", - деди Ucell корпоратив алоқа бўйича мутахассиси Тамила Курмакаева иштирокчиларни қутлар экан. "Умид қиламизки, ақлли коммуникация ва ахборот хавфсизлиги масалаларидаги хабардорлик ўсиб боради ва бу ҳар қандай мулоқот турларида - хоҳ онлайн, хоҳ офлайн бўлсин, хабардор бўлишга ёрдам беради ", - дея қўшимча қилди у.

Жиззах шаҳридаги мастер класснинг биринчи сессиясида “Istiqbolli Avlod” вакиллари бугунги кундаги мавжуд таҳдидлар ва уларга қарши курашиш усуллари ҳақида сўз юритдилар.














