Ўзбекистон | 09:00 / 19.09.2024
3432
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Ucell энг тез интернет мукофоти соҳиби бўлди

Фото: Ucell

Бугун ООКLA компаниясининг савдо директори Виктор Зенг ICT Week Uzbekistan доирасида “COSCOM” МЧЖга (Ucell савдо белгиси) интернет самарадорлигини текшириш ва ўлчамлар бозорида жаҳон етакчиси ООКLA олтин мукофотини топширди. Speedtest Intelligence маълумотларига кўра, Ucell 2024 йилнинг биринчи ярмида тармоққа уланиш тезлиги бўйича Ўзбекистондаги энг яхши уяли алоқа оператори деб топилди*.

Уч йил давомида Ucell'нинг Ўзбекистонда телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантиришга киритган сармояси 354 миллион доллардан ошди. Шу билан бирга, бир сўм ҳам, бир доллар ҳам фойда мамлакатдан ташқарига чиқиб кетмади: барчаси мобил алоқа ва интернетни ривожлантиришга йўналтирилди.

Ucell мобил алоқа тармоғи объектлари ва антенна мачта иншоотлари сони қарийб икки баробар ошди. 4116 та мавжуд станциялар модернизация қилинди. 12614 та янги таянч станциялари фойдаланишга топширилди. Узлуксиз ишлашни таъминлаш учун 19 минг дона аккумулятор батареялари алмаштирилди.

2023-2024 йилларда Андижон, Наманган, Сирдарё, Тошкент, Фарғона вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида мобил алоқа тармоғи инфратузилмасини чуқур модернизация қилиш ишлари амалга оширилиб, таянч станциялари жиҳозлари тўлиқ янгиланди.

Андрей Шишковский, Ucell бош директори:

“Ucell мутахассислари мамлакатимизнинг барча ҳудудларида: Сурхондарёнинг баланд тоғли қишлоқларидан тортиб Орол денгизи соҳилларигача бўлган ҳудудларда Ucell таянч станцияларини тўртинчи авлод 4G LTE алоқаси билан жиҳозлаш бўйича катта ҳажмдаги ишларни амалга оширди. Фарғона водийси тармоғини ривожлантириш бўйича 2024-йилда амалга оширилган кенг кўламли ишлар натижасида ҳар учала вилоятдаги йирик аҳоли пунктларининг 87 фоиздан ортиғи 5G тармоғи билан таъминланди Бу Ucell абонентларини ҳатто энг чекка ҳудудларда ҳам юқори сифатли алоқа ва юқори тезликдаги интернет билан таъминлаш имконини берди. ООКLA олтин мукофоти ҳар бир Ucell ходими меҳнатининг натижасидир”.

Виктор Зенг, ООКLA, Савдо директор:

“Компания томонидан қўлланадиган услубиёт барча мамлакатларда стандартлаштирилган ва мутлақо шаффофдир. Узоқ йиллик кузатишларимиз шуни кўрсатадики, Ucell сўнгги йилларда мамлакатда юқори тезликдаги мобил интернетнинг асосий бошқарувчисига айланмоқда”.

Компания Ўзбекистонда алоқа ва технологик тараққиётни ривожлантиришда муҳим рол ўйнашга интилмоқда. Ucell мобил оператори янги таянч станцияларини қуриш, мавжудларини модернизация қилиш ва 5G мобил алоқаси қамрови ҳудудларини кенгайтириш орқали телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантиришга сармоя киритишда давом этмоқда. Компаниянинг барча вилоят ва шаҳарларида 150 та замонавий, технологик жиҳатдан илғор савдо шохобчалари фаолият кўрсатмоқда. Натижада: “COSCOM” МЧЖ абонентлар сони бўйича етакчи бўлиб келмоқда: 9 миллиондан ортиқ ўзбекистонликлар Ucellʼни афзал кўришмоқда.

Ucell компаниясининг миссияси: “Оддий, арзон ва ишончли хизматларни тақдим этамиз – одамлар билан ва одамлар учун ишлаймиз”

*Халқаро "Ооkla" компаниясининг Speedtest Intelligence маълумотларни таҳлил қилиш натижаларига биноан.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид