Жаҳон | 23:29 / 06.12.2018
29594
1 дақиқада ўқилади

Трампга 230 метр йўлни ўтиш учун бутун бошли кортеж керак бўлгани саволлар туғдирди

Фото: Reuters \Jim Young

АҚШ президенти Дональд Трампга собиқ президент Жорж Буш оиласини кутиб олиш учун 230 метр йўлни ўтишга 8 та автомобилдан иборат кортеж талаб этилди.

The Washington Post нашрининг маълум қилишича, Трамп рафиқаси Мелания билан Оқ уйнинг меҳмонлар учун мўлжалланган қароргоҳи Блэр-хаусга 8 та автомобил ҳамроҳлигида лимузинда келиб, у ерда Бушлар оиласи билан 23 дақиқалик учрашув ўтказган.

Учрашув якунлангач, Трамп лимузинига ўтириб, ортига қайтиб кетган.

Нашрнинг ёзишича, Трампнинг  шундай қисқа йўлни ўтиш учун бутун бошли кортеждан фойдалангани турли саволлар, жумладан нима учун шу қисқа йўлни шунчаки пиёда ўта олмагани борасида савол туғдирган. 

Бушлар оиласи Вашингтонга 1 декабрга ўтар кечаси вафот этган АҚШнинг 41-президенти Жорж Буш билан хайрлашиш маросимига келганди.

Блэр-хаус Оқ уй рўпарасида, кўчанинг нариги бетида жойлашган.

Мавзуга оид