Трамп АҚШнинг сўнгги 30 йилдаги энг яхши ва энг ёмон президенти деб топилди
Америкаликлар орасида ўтказилган сўровномада энг яхши президентлар сафига Барак Обама, кенжа Жорж Буш ҳам кирди.
Аксарият америкаликлар АҚШ собиқ президенти Доналд Трампни сўнгги 30 йилдаги энг яхши ва энг ёмон давлат раҳбари деб атади. Бу ҳақда 19FortyFive ёзди.
Rasmussen Reports томонидан ўтказилган сўровда америкаликларнинг аксарияти бу икки саволга жавоб сифатида айнан унинг исмини тилга олган.
Қайд этилишича, сўровда иштирок этганларнинг 36 фоизи Трампни энг яхши президент деб тан олган, 30 фоизи эса Оқ уйнинг собиқ раҳбари Барак Обамани номлаган. Кенжа Жорж Буш эса учинчи бўлган.
Шу билан бирга, сўровда иштирок этганларнинг 41 фоизи Трампни Американинг энг ёмон раҳбари деб айтган бўлса, амалдаги давлат раҳбари Жо Байден 39 фоиз овоз тўплаб, иккинчи бўлган. Барак Обама эса учинчи ўринда қайд этилган.
Сўровнома Қўшма Штатларнинг барча раҳбарларига бағишланган «Президент куни» нишонланишига тўғри келди. Сўровда иштирок этганларнинг атиги 20 фоизи уни муҳим байрам деб билади, 26 фоизи эса буни энг аҳамиятсиз байрам деб тан олган.
Мавзуга оид
09:22
“Натижаларни узоқ кутмаймиз, кечқурун ғолибни эълон қилишади” – америкалик профессор сайлов ҳақида
09:19
2024 йилги АҚШ сайловларига деярли 16 млрд доллар сарфланди
07:31
АҚШдаги сайловлар: Трамп ўнта штатда ғалаба қозоняпти
02:48