Ўзбекистон | 23:59 / 06.12.2018
6348
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда жорий йил давомида ёнғинларда ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар сони маълум қилинди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси маълумотларига кўра, 2018 йилнинг 11 ойи давомида республикада 10680 та ёнғин қайд қилинган.    

Бу ёнғинлар оқибатида 106 киши ҳаётдан кўз юмган ва 309 киши куйиш жароҳатлари олган. 2017 йилга нисбатан, ёнғинлар сони 680 тага, яъни 65 фоизга, қурбонлар сони 27 нафарга (20 фоиз) ва жароҳат олганлар сони 49 нафарга (14 фоизга) камайган. Ёнғинлар вақтида 73 кишининг ҳаёти сақлаб қолинган.

Шу билан бирга ёнғинларнинг турли объектларда, жумладан очиқ жойларда материалларни сақлаш объектларида 30 фоизга, омборларда 27 фоизга, таълим муассасаларида 19 фоизга, маданий-кўнгилочар, тиббиёт муассасалари ва ишлаб чиқариш цехларида 15 фоизга, маъмурий-жамоат муассасаларида 14 фоизга қисқаришига эришилган.  

Бундан ташқари, технологик жараённинг бузилиши оқибатида келиб чиқувчи ёнғинлар сони 37 фоизга, болаларнинг шўхлиги сабабли – 10 фоизга, аланга билан эҳтиётсизлик қилиш сабабли – 9 фоизга, транспорт воситаларидан фойдаланиш ва қурилиш қоидаларининг бузилиши сабабли – 5 фоизга, электр асбоблар қоидаларининг бузилиши оқибатида келиб чиқувчи ёнғинлар сонининг 4 фоизга қисқаришига эришилган.

Мавзуга оид