Ўзбекистон | 22:27 / 07.12.2018
5698
1 дақиқада ўқилади

Халқаро ҳунармандчилик фестивалининг энг яхши логотипи учун танлов эълон қилинди, мукофот фонди - 10 млн сўм

«Ҳунарманд» ассоциацияси 2019 йилнинг 10-15 сентябрь кунлари Қўқонда бўлиб ўтадиган Халқаро ҳунармандчилик фестивалининг энг яхши логоси учун танлов ҳақида эълон қилди. Унда реклама ва маркетинг соҳаси профессионаллари билан бир қаторда истаган киши иштирок этиши мумкин, дея хабар беради uzbekistan.travel сайти.

Танлов шартларига кўра, логотипнинг оригинал версиясини қисқа изоҳ билан тайёрлаб, шахсий маълумотларингиз билан бирга info@handicraftman.uz электрон почтасига йўллашингиз керак бўлади.

Энг яхши уч вариант фестиваль ташкилий қўмитасига тақдим этилади. Ғолиб 2019 йилнинг 15 январь куни аниқланади.

Мукофотлар қуйидагича тақсимланади:

1-ўрин: 7 миллион сўм;

2-ўрин: 2 миллион сўм;

3-ўрин: 1 миллион сўм.

Танлов шартлари ва техник вазифаларга оид батафсил маълумотларни www.handicraftman.uz сайтидан олишингиз мумкин.

Телефон: (+99871) 279-80-88

Мавзуга оид