Литва Керчь бўғозидаги воқеага норозилик сифатида Россияга қарши санкциялар киритди
Литва Керчь бўғозида Украинанинг учта ҳарбий кемаси ва уларнинг экипажлари қўлга олинганига қарши норозилик сифатида Россияга қарши санкциялар киритди. Бу ҳақда Литва президенти Даля Грибаускайте украиналик ҳамкасби Пётр Порошенко билан учрашувда айтиб ўтди.
“Халқаро ташкилотлар Россия ҳаракатларига қарши ҳеч қандай санкциялар киритмаганини биламиз, бироқ биз Керчь бўғозидаги ҳужумга қарши норозилик сифатида санкциялар киритдик”, деб айтган Грибаускайте.
Литва президенти биринчи бўлиб санкциялар киритиш осонмаслигини таъкидлаб ўтган.
“Мисол учун биз, аниқроғи менинг вазирларим, Литва ташқи ишлар вазири Россиядан таҳдидлар олмоқдамиз”, деб қўшимча қилган Грибаускайте.
Бироқ Литва президенти қандай санкциялар киритилгани ва литвалик вазирлар қандай турдаги таҳдидлар олишганига ойдинлик киритмаган.
Брюсселдаги манбанинг таъкидлашича, Европа Иттифоқининг бир қатор давлатлари, жумладан Франция ва Германия Россияга Керчь бўғозидаги воқеа билан боғлиқ ҳолда янги санкциялар киритиш мавриди эмас, деган қарорга келган.
Мавзуга оид
10:38 / 11.11.2024
Тошкентда Ўзбекистон-Литва бизнес-форуми ўтказилди
18:17 / 08.11.2024
АҚШ ортидан Британия ҳам Ўзбекистоннинг Uzstanex компаниясига қарши санкция киритди
22:23 / 30.10.2024
АҚШ Россия «дўстларига» қарши санкциялар киритди
08:40 / 29.10.2024