Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийда жиноий гуруҳнинг тўққиз нафар аъзоси қўлга олинди - ИИВ
Шу йилнинг 4 декабрь куни Навоий вилояти Кармана туманидаги корхоналардан бирининг қоровули В.В. ИИБга мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Унда шу куни номаълум шахслар корхона ҳудудига кириб, уни куч ишлатиш йўли билан қўрқитиб, “Самсунг” мобиль телефонини тортиб олиб, рангли металлар сақланадиган омборхона қулфини бузиб очиб, металл парчаларини олиб кетаётган вақтларида корхона ишчиси С.Р. келиб қолиши оқибатида жиноий ҳаракатларини охирига етказа олмай оқ рангли давлат рақамлари бўлмаган “Форд” русумли автомашинада воқеа жойидан яширинганликларини маълум қилган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Кармана тумани Янгиобод маҳалласида яшовчи Х.А., Н.М., У.Н., А.И., Д.Х., А.Х., Н.Н. ва Бухоро вилоятида яшовчи Ў.Х., М.А. содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
13:47 / 09.06.2026
Навоийда Tico юк машинаси йўлига чиқиб кетди
18:42 / 05.06.2026
Навоийда алиментдан қарздор ота тандир ичидан топилди
08:53 / 05.06.2026
Тиббиёт бирлашмасига ишга киритишни ваъда қилган тиббиёт ходимлари ушланди
11:44 / 22.05.2026