Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тиббиёт бирлашмасига ишга киритишни ваъда қилган тиббиёт ходимлари ушланди
Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида фуқарони тиббиёт бирлашмасига ишга жойлаштириб беришни ваъда қилган икки нафар тиббиёт ходими пул олиш вақтида қўлга олинди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилояти бошқармаси ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Навбаҳор тумани тиббиёт бирлашмаси ходими Э.Ф. ва реанимация бўлими ҳамшираси М.С. ушланган.
Тергов материалларига кўра, улар юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали фуқаро М.М.ни мазкур тиббиёт бирлашмасига фаррош лавозимига ишга киритиб қўйишни ваъда қилган.
Гумонланувчилар бу хизмат эвазига 10 миллион сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ҳамда 28, 211-моддалари (пора бериш билан боғлиқ ҳаракатлар) асосида жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
15:46 / 14.07.2026
НКМК ишчиси гилам бўлаклари ёрдамида 35 млн сўмлик олтинни ўғирлашга уринди
13:58 / 14.07.2026
Навоийнинг ҳам айрим ҳудудларида боғчалар вақтинча ёпилди
14:33 / 09.07.2026
Тергов изоляторида вафот этган навоийлик тадбиркор фирибгарлик айблови бўйича оқланди
13:31 / 04.07.2026