Жаҳон | 08:34 / 08.12.2018
7534
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Мэйнинг ҳукумати уни истеъфога чиқишга чақирди

Фото: Getty Images

Буюк Британия бош вазири Тереза Мэйнинг вазирлар маҳкамаси аъзолари агар Brexit бўйича келишув тасдиқланмаса, уни истеъфога чиқишга чақиришди. Бу ҳақда The Daily Telegraph хабар бермоқда.

Нашр маълумотларига кўра, гап Brexit шартлари бўйича Британия ҳамда Европа иттифоқи ўртасидаги келишув ҳақида кетмоқда, у Британия парламенти томонидан маъқулланиши керак.

Қайд этилишича, Британия ҳукумати парламент Мэйнинг Brexit бўйича келишувини қўллаб-қувватламайди, деб ҳисобламоқда.

Шу билан бирга, уч нафар вазир Мэйнинг позициясидан норози бўлгани сабабли истеъфога чиқмоқчи. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тереза Мэй Brexit бўйича келишувни парламентдан қандай олиб ўтиши айтилганди.

Мавзуга оид