Тошкент давлат аграр университетида Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан илмий-амалий конференция бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан «Декабр ойининг иккинчи якшанбаси – Қишлоқ хўжалиги ҳодимлари куни» деб белгиланганлиги муносабати билан жорий йилнинг 3-5 декабрь кунлари Тошкент давлат аграр университетида «Ўзбекистон ёшлари: Аграр соҳа ривожида менинг ҳиссам» мавзусидаги иқтидорли талабаларининг иккинчи илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.
Конференция ташкил этилишидан асосий мақсад Қишлоқ меҳнаткашлари жонбозлигини, уларнинг давлат мустақиллигини мустаҳкамлашга, мамлакат гуллаб-яшнашига қўшаётган ҳиссаси эътироф этилиши, тармоқнинг барча ходимлар ва хизматчилари – фермерлар, деҳқонлар, механизаторлар, пиллачи ва чорвадорлар, қишлоқдаги тадбиркорлар, аграр секторида фаолият олиб бораётган мутахассисларнинг амалиётлари ва тажрибалари билан ўртоқлашиши ҳамда Республика талаба-ёшларни Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи тизимидаги Олий таълим муассасалари етакчилари ўртасида аграр соҳа амалиётида қўлланилаётган тажрибалар бўйича фикр ва тажриба алмашиши, уларнинг малака ва кўникмалари билан ўртоқлашишига қаратилган.
Тадбирга йиғилганлар даставвал университет Кенгаши залида анжуманнинг очилиш маросимида қатнашишди.
Сўнгра «Университетга саёҳат» номли талаба-ёшлар мисолида кўргазма ва «Қишлоқ хўжалиги илмий тадқиқот ва ўқув-тажриба станцияси» ҳудудида талабалар томонидан олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишлари меҳмонларга таништирилди. Конференция сўнгида университет ёшлари томонидан тайёрланган маданий дастур намойиш этилиб, бунда университетнинг иқтидорли талабалари томонидан тайёрланган чиқишлар: Республика финал босқичи иштирокчилари «Янги юлдузлар» жамоаси ва «Истеъдод» жамоаси иштирокида театр намойиши бўлиб ўтди.
Мавзуга оид
15:42 / 30.10.2024
Маълумотлар “кафт устида” бўлса, тўғри қарор чиқариш эҳтимоли ортади – Тошкентда маълумотларни бошқариш мавзусида конференция бўлиб ўтди
12:29 / 03.10.2024
“Ресурслар тугайди, ғоялар эса йўқ” – креатив иқтисодиёт конференцияси давом этмоқда
17:34 / 04.09.2024
Ўндан ортиқ давлатнинг полиция олий ўқув юртлари раҳбарлари Тошкентда йиғилди – фото
10:27 / 24.05.2024