Ўзбекистон делегацияси ЕХҲТ ТИВК йиғилишида иштирок этди
2018 йилнинг 6-7 декабрь кунлари Милан шаҳрида (Италия) Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 25-йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ хабар берди.
ЕХҲТнинг амалдаги раиси, Италия Республикаси ташқи ишлар вазири Энцо Моаверо-Миланези томонидан чақирилган ТИВК ишида ЕХҲТнинг 57та иштирокчи давлатлари делегациялари ҳамда ҳамкорлик бўйича шерик давлатларнинг ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари иштирок этди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси номидан ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов бошчилигидаги делегация иштирок этди.
Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари йиғилиш кун тартибига киритилган, ЕХҲТ ҳудудида ҳамкорликни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларини ўз ичига олувчи кенг қамровли масалаларни муҳокама қилдилар.
ЕХҲТ ТИВКнинг 2019 йилда ўтказиладиган кейинги мажлиси 1 январдан ташкилотга раислик қилувчи Словакияда ўтказилади.
Мавзуга оид
18:15 / 28.10.2024
Ўзбекистоннинг Швейцариядаги янги тайинланган элчиси иш бошлади
08:50 / 26.10.2024
Шавкат Мирзиёев ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси раҳбари билан учрашди
16:50 / 25.10.2024
Сенат раиси ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси раҳбари билан учрашди
12:10 / 23.10.2024