Ўзбекистон | 10:03 / 08.12.2018
16443
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ҳукумати 2019 йилда қанча фуқарони хорижий давлатларда ишга жойлаштиришни режалаштираётгани маълум бўлди

Фото: knews.kg

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг “2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш Давлат буюртмаси тўғрисида”ги ҳужжат лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжат билан 2019 йилда аҳоли бандлигига кўмаклашишнинг асосий йўналишлари белгиланди.

Йўналишлардан бирида айтилишича, 30,2 минг нафар ишсизларни Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан касбга тайёрлаш ва қайта ўқитиш бўйича давлат буюртмаси шакллантирилади.

Шунингдек, 49,9 минг нафар ишсизлар Жамоат ишлари жамғармаси ҳисобига ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон ҳукумати 2019 йилда 200,4 минг нафар фуқарони хорижий давлатларда ишга жойлаштиришни режалаштиряпти.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда ўз-ўзини банд қилиш учун вақтинчалик меҳнат патенти жорий этилиши хабар қилинганди.

Мавзуга оид