Билл Гейтс 2018 йилнинг энг яхши бешта китоби номини айтди
Ҳар йилнинг декабрь ойида Билл Гейтс анъанага кўра унга энг кўп иштиёқ берган китоблар тўплами билан ўртоқлашади. Бу сафар ушбу тўпламга ёдномалардан тортиб медитация бўйича йўриқнома каби турли жанрдаги асарлар кирган.
Тара Вестовер, “Ўқувчи. Ўзни қўлга киритиш учун тан бериш”
“Тара Вестовер ёдномаларини ўқигунга қадар мустақил таълим билан яхши шуғулланаман, деб ўйлардим”, — деб ёзади Гейтс. Тара мактабга бормаган ва 17 ёшига қадар шифокор қабулида бўлмаган. Чунки унинг отаси мормон бўлиб, тез орада охир замон бўлишига ишонарди. Айнан шунинг учун ҳам унинг оиласи цивилизациядан четда яшаган. Ўз ёдномаларида Вестовер билимга бўлган иштиёқ уни оилавий қарашларга қарши бориш ва Кембриж университетида илмий даражага эга бўлишга мажбур қилгани ҳақида ёзади.
Пол Шар, “Одамларсиз армия. Автоматлашган қурол ва уруш келажаги”
Кўпчилик одамлар автоматлашган қуроллар ҳақида ўйлашмайди. Бироқ Гейтснинг фикрига кўра, сунъий идрокдан қуролланишда фойдаланиш ҳақидаги бу китобдан бош кўтариш мушкул. Унда анчайин мураккаб мавзу муҳокама этилади. Муаллиф автоматлашган қуролнинг ижобий ва салбий жиҳатларини аниқ ва лўнда тушунтиради. Шар масалани теран англайди — у уруш ветерани бўлган ва АҚШ ҳукуматига бу каби қуролланиш ҳақидаги қонунларни ишлаб чиқишда ёрдам берган.
Жон Каррейру, “Аҳмоқона қон”
The Wall Street Journal журналисти Жон Каррейру Theranos тиббиёт стартапининг омадга эришиши ва инқирозга юз тутиши борасидаги тадқиқоти натижаларини китоб кўринишида нашр этган.
Гейтснинг сўзларига кўра, компания тарихи у ўйлаганидан ҳам ақлбовар қилмас даражада экани, китоб кишини ўзига жалб этиши ҳақида ёзган. Унда айёрона товламачилик, корпоратив фитна, ОАВни ларзага солган воқеалар, бузилган оилалар ва илгари деярли 10 миллиард доллар қийматида баҳоланган компания инқирози каби ҳамма нарса тасвирланган.
Ювал Ной Ҳарари, “XXI аср учун 21 сабоқ”
Бил Гейтс бу ёзувчи ижодининг ашаддий мухлиси. Ушбу китоб ҳам унга маъқул бўлди. Агар “Sapiens. Инсониятнинг қисқа тарихи” ва “Homo Deus. Эртанги куннинг қисқа тарихи”да муаллиф ўтмиш ва келажак ҳақида ҳикоя қилган бўлса, мазкур асар бутунлай ҳозирги замонга бағишланган.
Агар 2018 йил сўнгида жаҳонда содир бўлаётган воқеаларни бутунлай тушуна олмаётган бўлсангиз, “XXI аср учун 21 сабоқ” вазиятга ойдинлик киритиш ва қандай қийинчиликларга дуч келаётганимиз борасида фикрлашга ундайди.
Энди Паддикомб, “Медитация ва онглилик. Кунига 10 дақиқа фикрларингизни тартибга солади”
Билл Гейтс рафиқаси билан биргаликда яқинда медитацияга қизиқа бошлашди. Бу китоб уларга жуда ёрдам берди. Паддикомб ўз ҳикоясини оддий талаба монахга айлангани ҳақида сўзлашдан бошлайди. Агар онглиликни амалда қўллашни синаб кўрмоқчи бўлсангиз, бу қўлланма идеал вариантга айланади.
Мавзуга оид
13:34 / 07.10.2024
Туркияда Ислом Каримов ҳақида китоб нашр қилинди
11:53 / 06.10.2024
Ўқув маркази, китоб дўкони ва SMM: Икки йилда учта бизнес очган ёш тадбиркор ҳикояси
23:20 / 03.10.2024
Билл Гейтс сунъий интеллект олдидаги учта асосий қўрқувини айтди
14:40 / 31.08.2024