Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Божхоначилар «автомашина рақамини алмаштириш» операциясини фош қилишди
Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар ходимлари билан ҳамкорликда сифати кафолатланмаган озиқ-овқат маҳсулотларининг ноқонуний олиб кирилишига доир божхона қоидабузарлигини фош этишди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Ўтказилган тезкор тадбирда Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани Мамай қишлоғидаги айланма йўлда тўхтаб турган фуқаро Э.Б. бошқарувидаги қўшни давлат рақамига эга бўлган «ВАЗ-2106» русумли автомашинаси холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Кўздан кечириш натижасида автомашина аслида Ўзбекистон Республикаси давлат рақамига эга эканлиги ҳамда унинг салони ва юкхонасида муқаддам қўшни давлатдан айланма йўллар орқали олиб кирилган, қиймати 7,5 миллион сўмлик банан ва ноклар ҳамда энергетик ичимликлар ортилгани аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
20:03 / 02.05.2026
Наманганда хориждан олиб келинган қалбаки долларларни сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
08:59 / 28.04.2026
Наманганда банк ходими тезкор тадбирда қўлга олинди
10:58 / 25.04.2026
Наманган бир ой давомида энг кўп гул экиш бўйича рекорд ўрнатмоқчи
19:59 / 24.04.2026