Жаҳон | 10:58 / 10.12.2018
3892
1 дақиқада ўқилади

Nissan собиқ раҳбарига айблов қўйилди

Фото: REUTERS

Токио прокуратураси Renault-Nissan-Mitsubishi альянсининг собиқ раҳбари Карлос Гонга айблов қўйди. Бу ҳақда ТАСС «Киодо» агентлигига таянган ҳолда хабар бермоқда.

Бундан ташқари, Nissan компаниясининг ўзига ва директорлар кенгаши собиқ аъзоси Грег Келлига нисбатан ҳам айбловлар эълон қилинди. Компания молиявий ҳисоботларни тузишда қоидабузарликларга йўл қўйиш, жумладан, Гоннинг даромадларини яширишда айбланмоқда.

Таъкидланишича, декларациядан ўтказилмаган маблағлар компания раҳбарига ишдан бўшаганда қонунга мувофиқ бериладиган пул сифатида тўланиши керак эди. Бироқ, уларни молиявий ҳисоботларга қўшиш талаб этилади, Гон эса буни қилмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Япония бош вазири Синдзо Абэ Renault-Nissan-Mitsubishi альянсининг тақдири ҳақида гапирганди.

Мавзуга оид