Ўзбекистон | 11:22 / 10.12.2018
14685
5 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда божхона йиғимлари ставкалари оптималлаштирилади (батафсил)

Фото: iStock

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Божхона йиғимлари ставкаларини оптималлаштириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжат билан 2019 йил 1 январдан бошлаб божхона йиғимлари ставкалари тасдиқланиши мумкин.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади.

Божхона йиғимлари
СТАВКАЛАРИ

 Товарларни “давлат фойдасига воз кечиш”, “йўқ қилиш”, “вақтинчалик сақлаш”, божхона транзити” режимига расмийлаштирганлик учун божхона йиғимлари ундирилмайди.

Дастлабки декларациялаш орқали товарларни расмийлаштирганда, божхонада расмийлаштирганлик учун йиғим фақатгина дастлабки декларациялашда бир марта ундирилади.

Суд қарорига асосан давлат фойдасига ёки йўқ қилиш учун йўналтирилган товарларни сақлаганлик учун йиғим ундирилмайди.

Товарлар классификатори бўйича дастлабки қарор бекор қилинганда, ўзгартирилганда ёки қайтиб олинганда уни қабул қилганлик учун тўлов қайтарилмайди.

Умумий ҳисобланган йиғимлар қиймати, транспорт воситасини “эркин муомалага чиқариш” божхона режимига жойлаштиргандаги тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари суммасидан ошмаслиги шарт.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари
РЎЙХАТИ

1. Вазирлар Маҳкамасининг “Божхона йиғимлари ставкалари тўғрисида”ги 1999 йил 30 апрелдаги 204-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг “Импорт бож пошлиналарини унификация қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2002 йил 31 майдаги 189-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 5-сон, 28-модда) 2-илованинг 2-банди.
3. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг истеъмол товарлари олиб келиш ва сотиш масалалари бўйича айрим қарорларига ўзгартириш, қўшимчалар киритиш ва уларнинг айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги 2003 йил 16 октябрдаги 446-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 10-сон, 97-модда) 1-илованинг 6-банди.
4. Вазирлар Маҳкамасининг “Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратиш ва улардан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2003 йил 19 ноябрдаги 520-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 11-сон, 123-модда) 2-илованинг 10-банди.
5. Вазирлар Маҳкамасининг “Божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 2003 йил 20 ноябрдаги 523-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 11-сон, 124-модда) 3-банди.
6. Вазирлар Маҳкамасининг “ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташилаётган товарларни божхона томонидан назорат қилишни кучайтириш тўғрисида”ги 2004 йил 20 майдаги 239-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 5-сон, 49-модда) илованинг 2-банди.
7. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ҳамда баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги 2004 йил 26 июлдаги 359-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 7-сон, 74-модда) илованинг 3-банди.
8. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги (Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2011 йил 24 августдаги ПФ-4354-сон фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва тадбиркорлик фаолияти эркинлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2011 йил 25 августдаги ПҚ-1604-сон қарори)” 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сон қарорига илованинг 16-банди.
9. Вазирлар Маҳкамасининг “Божхона иши такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги 2012 йил 27 ноябрдаги 330-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 11-сон, 82-модда) илованинг 3-банди.
10. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексини тасдиқлаш тўғрисида” 2016 йил 20 январдаги ЎРҚ-400-сон ҳамда “Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида” 2016 йил 20 январдаги ЎРҚ-401-сон қонунлари)”ги 2016 йил 20 июндаги 211-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016й., 6-сон, 59-модда) 1-илованинг 5-банди.
11. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2016 йил 5 октябрдаги ПФ-4848-сон Фармони)”ги 2016 йил 26 декабрдаги 414-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 12-сон, 110-модда) илованинг 1-банди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид