Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ суриялик қочқинларга 5 млрд доллардан кўпроқ маблағ ажратади
БМТнинг қочқинлар ишлари бўйича олий комиссари бошқармаси 2019-2020 йиллар учун суриялик қочқинларга ёрдам режасини тақдим қилди.
Режа Туркия, Ливан, Иордания, Миср ва Ироқ ҳудудига кўчиб ўтган сурияликларни қамраб олади. Уларни қўллаб-қувватлашга 5,5 млрд доллар ажратилади.
“БМТ идоралари ва ҳамкор ноҳукумат ташкилотлари қочқинларга ҳудудий ёрдам режасини эълон қилди. 5,5 млрд долларлик бу режа Сурия инқрозининг таъсирини ўнглай олиш учун Туркия, Ливан, Иордания, Миср ва Ироқ томонидан миллий даражада амалга оширилаётган саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш учун мўлжалланган”, дейилган хабарда.
Бу пуллардан бир қисми давлатлар бюджетларига, қолгани эса сурияликларни қабул қилаётган маҳаллий жамоалар эҳтиёжларига берилади.
Юқорида айтиб ўтилган давлатларда ҳаммаси бўлиб 5,6 млн суриялик қочқин, жумладан бир миллионга яқин чақалоқ қайд қилинган.
Мавзуга оид
11:23 / 08.07.2026
“2030 йилга бориб сув танқислиги 15 млрд куб метрга етади” – сув вазири Ню Йоркда
09:02 / 11.06.2026
Қочқинлар сони рекорд даражада: БМТ янги ҳисоботни эълон қилди
08:45 / 09.06.2026
Украина Россияни БМТдан чиқиш ҳақида ўйлаб кўришга чақирди
08:15 / 08.06.2026