Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Lufthansa авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозларни қайта йўлга қўйишни режалаштирмоқда
Фото: Pinterest
Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов Германиянинг Lufthansa AG концернининг МДҲ давлатларидаги ҳудудий директори Рональд Щульц билан учрашувда Германия билан мунтазам авиаалоқани қайта йўлга қўйиш имкониятини муҳокама қилди.
Щульцнинг таъкидлашича, у Ўзбекистонга авиакомпания томонидан Ўзбекистон бозорида иштирок этиш имкониятини ўрганиш мақсадида келган. Ҳозирда Lufthansa “Франкфурт-Боку-Ашхобод” йўналиши бўйича рейсларини “Франкфурт-Боку-Тошкент” йўналишига ўтказмоқчи. Бунда дастлабки босқичда ҳафтасига 3 тадан рейс амалга ошириш режалаштирилмоқда.
Ўз навбатида Ўзбекистон томони бунда кўмак кўрсатишга тайёрлигини билдирган. Учрашувда Ўзбекистоннинг ҳудудий, жумладан Қарши ва Андижондаги аэропортларига “очиқ осмон” тамойилини татбиқ қилиш масаласи муҳокама қилинган. Шу тариқа, Ўзбекистондаги ҳудудий аэропортлардан бирини Lufthansa’нинг транзит хабига айлантириш имконияти мавжуд.
Бундан ташқари, немис авиакомпанияси Ўзбекистонни Европадан Жануби-Шарқий Осиёга рейслари учун транзит хаби сифатида қўллаши мумкинлиги таъкидлаб ўтилган.
Lufthansa 1993 йилдан 2001 йилгача Тошкентга мунтазам рейслар амалга оширган, бироқ йўловчилар оқими камлиги сабабли уларни тўхтатган. 2010 йилда компания бу рейсларни қисқа муддатга қайта йўлга қўйган.
Мавзуга оид
22:02 / 02.05.2026
Ўзбекистон ва Қирғизистон “Қамбарота ГЭС-1” қурилиши бўйича музокара ўтказди
17:29 / 02.05.2026
Ўзбекистон ташқи қарзи 2025 йилда 18 млрд долларга ошди. Бу рекорд кўрсаткич
11:48 / 16.04.2026
Ўзбекистонда аҳоли сони бўйича янги маълумот эълон қилинди
09:56 / 16.04.2026