Жаҳон | 14:33 / 11.12.2018
28233
2 дақиқада ўқилади

ОАВ: собиқ ГДР хавфсизлик хизмати архивидан Путин номига берилган гувоҳнома топилди 

Фото: AFP

Собиқ ГДР давлат хавфсизлиги вазирлиги (Штази) архиви билан ишлайдиган бўлим ҳужжатлар орасида Владимир Путин номига берилган хизмат гувоҳномасини топди. Бу ҳақда Bild газетаси хабар бермоқда. 

Нашрнинг билдиришича, ҳужжат Штазининг Дрездендаги бошқармасининг "Кадрлар ва ихтисосликлар" бўлими ҳужжатлари ичида бўлган.

Фото: The Insider

Қайд этилишича, гувоҳнома майор Владимир Путинга 1985 йил 31 декабрда берилган бўлиб, 1989 йил охиригача муддати узайтириб келинган ва унда Путиннинг имзоси бўлган.  Дрездендаги Штази архиви билан ишлайдиган бўлим бошлиғи Конрад Фельбернинг айтишича, Путин бу гувоҳнома билан ГДР давлат хавфсизлик органлари идораларига ҳеч қандай тўсқинликсиз кира олган.  

Путин 1975 йилда Ленинград давлат университетини битирганидан сўнг собиқ СССР давлат хавфсизлик қўмитасига ишга кирган. У 1985 йилда ДХҚнинг ГДРдаги ваколатхонасига жўнатилган ва 1990 йилгача Дрезденда ишлаган.

Путин Германияда ишлагани ҳақида 2018 йил бошида намойиш этилган "Путин" номли фильмда очиқ айтган.

Мавзуга оид