20:47 / 11.12.2018
9527

Ўзбекистонда ушбу мавсумнинг энг кучли чавандозлари аниқланди

Бугун, 11 декабрь куни Тошкентдаги “UNIVERSAL JUMPING CLUB” от спорти комплексида “Global Tour” мусобақаларининг саккизинчи финал босқичи ўтказилди. 

Унда Ўзбекистоннинг энг кўзга кўринган 40 га яқин маҳоратли чавандозлари ғолиблик учун кураш олиб бордилар.

Унда "А" категориясида Ғайрат Назаров “Квадро Жуниор” лақабли оти билан 1-ўринни қўлга киритди. Кейинги ўринларни Оқил Собиржонов – "Камиро" ва Хуршид Алимжонов – "Кордон блю" эгаллади.

"С" категориясида Отабек Баҳромбеков "Цедрик" лақабли оти билан ғолиб бўлди. Кейинги ўринларни Абдураҳмон Абдуллаев – "Рокси Баджо" ва Омар Шарипов – "Флайт" қўлга киритди.

Мусобақанинг финал босқичига ташкилий томондан яхши тайёргарлик кўрилган бўлиб, чавандозларнинг тўсиқлар оша ҳаракатлари меҳмонлар ва от спорти ихлосмандларида яхши таассурот қолдирди.

Шу тариқа “Global Tour” мусобақасининг 2018 йилги мавсуми ўз ниҳоясига етди.

Top