Илк марта Ўзбекистонда: От спорти бўйича Жаҳон кубогининг финал босқичи
Ўзбекистон спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг 2018 йилги календарь режасига кўра, 2018 йилнинг 5-9 сентябрь кунлари Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани “Аллюр” от спорти мажмуасида от спорти бўйича Жаҳон кубогининг финал босқичи ўтказилади.
Таъкидлаш жоизки, бу от спорти бўйича Жаҳон кубоги финал босқичининг биринчи марта Ўзбекистонда ўтказилиши.
Ўтказиладиган Жаҳон кубогида жами 17 давлатдан 20 нафар чет эллик спортчи иштирок этиши кутилмоқда.
Жаҳон кубогининг очилиши маросими 2018 йилнинг 5 сентябрь куни Бўстонлиқ тумани “Аллюр” от спорти мажмуасида ўтказилиши белгиланган.
Мусобақа уч босқичда ўтказилиб, биринчи босқич - Ўзбекистон, иккинчи босқич - Қирғизистон ва учинчи босқич Қозоғистон давлатида бўлиб ўтган.
Жаҳон кубогининг финал босқичини Ўзбекистонда ўтказилиши мамлакатимизнинг халқаро майдондаги нуфузи ва обрўсини янада мустаҳкамлаш йўлида хизмат қилади.
Мавзуга оид
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
18:10 / 04.11.2024
Бўстонлиқда тоғ эчкисини овлаган браконер ушланди
21:21 / 17.10.2024
Ўзбекистоннинг ШҲТ бюджетидаги улуши маълум бўлди
23:53 / 30.09.2024