Ўзбекистон | 22:00 / 13.12.2018
8481
2 дақиқада ўқилади

Чимёнда чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари қишки амалий машғулотлар ўтказмоқда

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Тошкент вилоятининг Чимён тоғларида жойлашган Мудофаа вазирлиги Тоғ тайёргарлиги ўқув-машқлар марказида Давлат хавфсизлиги хизмати чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан қишки амалий машғулотлар ўтказилиши бошланди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, ўттиздан ортиқ ҳарбий хизматчилар бу ерда 12 кун давомида тоғ тайёргарлиги, отиш, чанғида учиш, ҳарбий топография, экстремал шароитларда яшовчанлик ҳамда ҳарбий альпинизм тайёргарликлари бўйича малакали мутахассислардан сабоқ оладилар.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Тоғли ҳудудлардаги ҳарбий ҳаракатлар асосан довонлар ва ўтиш йўлларини, баланд тоғларда яшаш учун қулай бўлган ҳудудларни эгаллаш учун олиб борилади. Бу жараёнда ҳаракатланишнинг ўзига хос жиҳатларига, иродани мустаҳкамлашга, оғир вазиятлардан чиқиш, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, эвакуация қилиш кўникмаларини ҳосил қилишга алоҳида эътибор қаратилади.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Машғулотларни Мудофаа вазирлиги Тоғ тайёргарлиги ўқув-машқлар марказининг моҳир ҳарбий альпинист-йўриқчилари олиб бормоқда. 

Амалий машғулотларни муваффақиятли ўтаган ҳарбий хизматчиларга «Ҳарбий инструктор альпинист ва Ҳарбий алпинист» сертификати ҳамда кўкрак нишони топширилади.

Мавзуга оид