Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бўстонлиқнинг Чимён ҳудудида қор кўчкиси кузатилди
Бўстонлиқ тумани, Чимён ҳудудида кучли ёғингарчилик оқибатида 300 м³ ҳажмда 1 та қор кўчкиси содир бўлди. Ҳодиса оқибатида талафот ва жабрланганлар йўқ.
2026 йил 28 январ куни тахминан соат 06:00 дан 11:00 гача бўлган вақт оралиғида Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Чимён ҳудудида кучли ёғингарчилик натижасида 300 м³ ҳажмдаги 1 та қор кўчкиси кузатилган.
Маълум қилинишича, ҳодиса оқибатида талафот ҳамда жабрланганлар қайд этилмаган.
Шу билан бирга, ҳудудда об-ҳаво шароити ёмонлиги сабабли маълумот муддатидан кеч тақдим этилгани билдирилди.
Қайд этилишича, Ўзгидромет мутахассислари томонидан ҳудудда об-ҳаво ўзгаришининг доимий мониторинги олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
10:00 / 23.06.2026
Бўстонлиқда каналга тушиб кетган иккинчи боланинг жасади ҳам топилди
09:40 / 18.06.2026
Катта Чимён тоғида қидирув-қутқарув операцияси ўтказилди
15:16 / 13.04.2026
Бўстонлиқ туманидаги «ноқонуний чиқиндихона» бартараф этилди
09:13 / 24.03.2026