Мирзиёев спортнинг техник ва амалий турларини ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган камчиликларни маълум қилди
Ўзбекистон Республикаси президенти “Ёшларни ватанпарварлик руҳида ва жисмоний тарбиялаш ҳамда чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Қайд этилишича, Қуролли Кучларни жиҳозлаш учун келтирилаётган замонавий ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар даражаси фан-техника тараққиёти ютуқларига тезкор ва муносиб равишда эътибор қаратиш зарурлигини ҳамда чақирувгача бўлган ёшларни ҳарбий хизматга тайёрлаш тизимини такомиллаштиришни тақозо этмоқда.
Ўсиб келаётган ёш авлодни маънавий-ахлоқий ва ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, унда мамлакат суверенитети ва мустақиллигини ҳимоя қилиш бўйича бурч туйғусини шакллантириш борасидаги тадбирлар лозим даражада олиб борилмаяпти, дейилади ҳужжатда.
Спортнинг техник ва амалий турларини ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган қатор камчиликлар мавжуд, хусусан:
спортнинг мазкур турлари бўйича мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг пухта тизими йўлга қўйилмаган;
спорт кадрларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг самарали тизими жорий этилмаган;
терма жамоаларни тайёрлаш ва мусобақалар ўтказиш учун спорт инфратузилмаси ва моддий-техник базаси етарли даражада ривожланмаган;
аҳоли, айниқса, ёш авлод ўртасида спортнинг техник ва амалий турларини оммалаштириш бўйича таъсирчан чоралар кўрилмаяпти.
Мавзуга оид
20:38 / 30.09.2024
Путин ҳарбий хизматга чақириш ҳақидаги қарорни имзолади. Армияга 133 минг россиялик олиб кетилади
14:31 / 22.08.2024
Ғарб давлатлари ҳарбий хизматга мажбур украиналик эркакларни қайтаришда Киевга ёрдам бермайди
18:32 / 13.08.2024
Бир ойлик ҳарбий хизмат тўлови миқдори оширилади
22:06 / 02.08.2024