Шайхонтоҳур тумани прокуратураси нуқсонли ўқувчиларга ёрдам кўрсатмоқда
Шайхонтоҳур туманидаги мавжуд 36та умумтаълим мактабида бугунги кунда 40097 нафар ўқувчи таълим олмоқда. Ушбу ўқувчиларнинг 46 нафари турли сабабларга кўра уйда таҳсил олмоқда. Шулардан 3 нафари йўл транспорт ҳодисаси туфайли, қолганлари эса турли руҳий ва жисмоний нуқсони туфайли уйда ўқитилади.
Жумладан, Шайхонтоҳур тумани 2-секторида ҳам 8та мактаб мавжуд бўлиб, улардаги 11 нафар ўқувчи уйда таҳсил олмоқда. Айниқса, тумандаги имконияти чекланган, ақлий ривожланишида нуқсони бўлган ўқувчилар учун мўлжалланган 37-сонли махсус мактаб ҳам 2-секторда жойлашган. Бу мактабдаги ўқувчиларга махсус таълим дастури асосида билим билан бир қаторда, уларга имкониятига яраша турли касблар ўргатилади. Мактабни битиргач эса, имкониятига яраша ишга жойлаштирилишига кўмаклашилади. Ушбу мактабни туман прокуратураси ўз оталиғига олган бўлиб, доимий равишда ушбу мактабга ташриф буюрилиб, унинг зарур бўлган эҳтиёжларини таъминлашда имкон қадар яқиндан ёрдам кўрсатиб келинмоқда.
Давлатимиз, айниқса, муҳтарам Президентимиз томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар негизида халқ фаровонлиги ётади. Шундай экан, имконияти чекланган, ногирон бўлиб қолган инсонлар ҳам ҳар доим диққат-эътибордан четда қолмасдан уларга бирдай меҳр кўрсатиб келинмоқда. Сектор масъули сифатида туман прокурори Ҳошимов Ойбек Анваржонович, прокуратура ходимлари, туман халқ таълим бўлими, маҳалла фаоллари билан биргаликда уйда таълим олаётган ўқувчилар хонадонларига ташриф буюриб, уларга зарур бўлган ўқув қуролларини топширишди.
Хусусан, Шайхонтоҳур тумани Жанггоҳ 15, 1-монолит 16-хонадонда яшовчи 37-мактабнинг 3-синф ўқувчиси Шоиноғомов Мухаммадсидиқ Жамшид ўғлига, Шайхонтоҳур тумани Тахтапул мавзеси Зухур Кабулов кўчаси 38-уйда истиқомат қилувчи 20-мактабнинг 4-синф ўқувчиси Тохиржонова Зубайра Зокир қизига, Марказ 13-32-уй,8-хонадонда истиқомат қилувчи 42-а-мактабнинг 7-синфида ўқиётган Абдурашидов Асилбек Азиз ўғлига, Марказ 14, 11-уй, 6-хонадонда истиқомат қилувчи 59-мактабнинг 10-синф ўқувчиси Саидов Дилшодга парта, доска, ўқув қуроллари ва портфель берилди. 1-гуруҳ ногирони Жанггоҳ 15-2аб, 37-уйда яшовчи Тохтаназарова Умида Олимжон қизи эса ногиронлар аравачаси билан таъминланди.
Юқоридаги қайд этилган ўқувчиларнинг барчасига Конституциянинг 26 йиллиги ҳамда ногиронлар куни муносабати билан «Фахрий ёрлиқ»лар топширилди.
Мавзуга оид
12:03
Самарқандда мактаб ўқувчиси бир гуруҳ шахслар томонидан ўғирлаб кетилиб, зўрланди
20:56 / 20.10.2024
9 ойда иш ҳақи ва нафақа пулларидан 5,2 млрд сўм талон-торож қилингани маълум қилинди
18:34 / 11.10.2024
Прокуратура тизимида сунъий интеллект жорий қилинади
20:03 / 09.10.2024