Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ишга киритиб қўйишни ваъда қилган “сохта прокурор“ ушланди
Қашқадарё вилоятида ўзини прокуратура ходими сифатида таништириб, фуқаронинг яқинини Мудофаа вазирлиги тизимига ишга жойлаштириб беришни ваъда қилган шахс қўлга олинди. У келишилган 3 минг АҚШ долларининг ярмини олган вақтида ушланган.
Бош прокуратура, департаментнинг Шахсий хавфсизлик бошқармаси ҳамда департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фирибгарлик ҳолатига чек қўйилди.
Маълум бўлишича, захирадаги кичик сержант У.К. фуқаро А.О.га ўзини Қашқадарё вилояти прокуратураси ходими сифатида таништирган. У фуқаронинг укаси Л.О.ни Мудофаа вазирлигининг юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали вазирлик тизимига ишга жойлаштириб беришини айтган.
Бунинг эвазига у 3 минг АҚШ доллари талаб қилган. Тезкор тадбир давомида келишилган маблағнинг 1 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ҳамда 28, 211-моддалари (пора беришга далолат қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
17:32 / 10.07.2026
Kun.uz суриштирувидан сўнг: Қашқадарёда эшак гўшти савдогари озодликдан маҳрум қилинди
14:58 / 08.07.2026
Қашқадарёда ҳаракатдаги машина газ баллони портлаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди
17:18 / 08.06.2026
Қашқадарёдаги портлашда 6 киши ҳалок бўлган
15:27 / 08.06.2026