Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ичимлик сувининг глобал етишмовчилиги тахмин қилинди
Фото: Getty Images
Янги Жанубий Уэльс Университети (Австралия) олимларининг хулосасига кўра, глобал иқлим ўзгариши узоқ муддатли қурғоқчилик ва чучук сув етишмовчилигига олиб келиши мумкин. Бу ҳақда Phys.org’даги матбуот учун хабарномада айтилган.
Тадқиқотчилар 160 мамлакатдаги 43 000 метеорологик станция ва 5 300 дарё оқими мониторинги участкаларидан олинган маълумотни таҳлил қилишди. Маълум бўлишича, иқлим ўзгариши тез-тез экстремал ёғингарчиликларни келтириб чиқаришига қарамай, катта дарёлардаги сув даражаси пасайиб бормоқда, бу эса қурғоқчиликка олиб келиши мумкин.
Мутахассислар бундай парадоксга тупроқнинг қуриши билан изоҳ беришмоқда. Ҳаддан ташқари намланган тупроқ ортиқча намликнинг (жами ёғингарчилик миқдори 36 фоизи) дарёга оқиб тушишига имкон беради, лекин қуруқ тупроқ сув оқиб кетишини камайтириб, кўпроқ ёмғир сувини ўзига шимиб олади. Тупроқ ҳаво ҳарорати кўтарилиши туфайли намликни йўқотади. Бу бутун дунёдаги шаҳарлар ва фермер хўжаликларининг сув таъминоти учун хавф туғдиради. Шу билан бирга, кўп ёғингарчилик миқдори аҳоли пунктларида сув тошқинларига олиб келади, шунинг учун чучук сув ҳавзаларини самарали равишда тўлдиришнинг иложи қолмайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Антарктидадаги барқарор музликлар эришни бошлагани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
22:14 / 25.01.2026
Австралияда кенгурулар велопойганинг “белига тепишди”
18:50 / 20.01.2026
Австралияда акулалар ҳужумидан кейин ўнлаб пляж ёпилди
18:18 / 13.01.2026
Meta Австралияда 16 ёшгача бўлганларнинг қарийб 550 минг аккаунтини блоклади
09:06 / 03.01.2026