Ўзбекистон | 19:12 / 14.12.2018
5010
1 дақиқада ўқилади

Республика бюджет ташкилотларига кўмир етказиб бериш режаси тўлиқ бажарилди

Республика бюджет ташкилотларига 2018 йил учун кўмир етказиб бериш режаси 100 фоизга бажарилди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизмати маълум қилди.

Маълумотга кўра, ҳудудларга жами 100 минг тонна кўмир етказиб берилган. Энг кўп кўмир Наманган (19794 тонна), Фарғона (17751 тонна) ва Андижон (15509 тонна) вилоятларига, энг оз миқдордаги кўмир эса Сирдарё вилоятига (1974 тонна) етказилган.

Давлат статистика қўмитасининг маълумот беришича, Ўзбекистонда 2018 йил январь-ноябрь ойларида 3751,3 минг тонна кўмир қазиб олинган бўлиб, 2017 йилнинг шу давридаги кўрсаткичга нисбатан 1,4 фоизга ошган. 

Мавзуга оид