Ўзбекистон | 19:03 / 15.12.2018
8028
2 дақиқада ўқилади

Кўчмас мулк объектлари манзиллари ягона реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Фото: Depositphotos

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Кўчмас мулк объектлари манзиллари ягона реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси кўчмас мулк объектлари манзиллари ягона реестри шакллантирилиши ва юритилиши учун масъул орган ҳисобланади.

Кўчмас мулк объектлари манзиллари ягона реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом кўчмас мулк объектлари манзилларини тартибга солиш, кўчмас мулк объектлари манзиллари маълумотлари ягона базаси яратилиши ва унинг босқичма-босқич Марказий сайлов комиссияси маълумотлари базаси билан интеграция қилиниши, кўчмас мулк объектларига объектнинг географик боглиқлигини таъминловчи геокодлар берилиши, республика даражасида кўчмас мулк объектлари геокодлари кўрсатилган ҳолда электрон карталар шакллантирилиши ҳамда Реестрдан маълумотлар берилишини ва унинг маълумотларидан фойдаланиш тартибини назарда тутади. 

Ҳужжат билан, 2019 йил 1 январдан бошлаб давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари электрон давлат хизматлари кўрсатишда ва идоралараро электрон ўзаро ҳамкорлик қилишда Реестрдан фойдаланиши шарт этиб белгиланди.

Шунингдек, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари Реестрга киритиладиган ахборотнинг ўз вақтида тақдим этилиши ва ишончлилиги учун шахсан жавоб берадилар. 

Мавзуга оид