Ўзбекистон | 23:35 / 17.12.2018
8339
3 дақиқада ўқилади

Давлат иштирокидаги корхоналар гуруҳларга бўлинади ва молиявий соғломлаштирилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “давлат иштирокидаги корхоналарни молиявий соғломлаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ҳукумат қарорида давлат иштирокидаги корхоналарни молиявий соғломлаштириш соҳасидаги ишларнинг таҳлили молиявий нобарқарор корхоналар сони ошиб бораётгани, кўрилаётган чоралар эса кутилган самарани бермаётгани таъкидланган.

Қарор давлат иштирокидаги корхоналарни молиявий соғломлаштиришнинг самарали тизимини яратиш, шунингдек, ҳар томонлама кўмаклашиш, уларнинг молиявий нобарқарорлиги сабабларини тезкор равишда аниқлаш ва барқарор ишлаш учун олдиндан тегишли чора-тадбирлар кўриш мақсадида қабул қилинган.

Ҳужжатга мувофиқ давлат иштирокидаги корхоналарнинг молиявий-иқтисодий ҳолатини таҳлил қилиш учун маълумотларни тақдим этиш тартиби тўғрисида низом, давлат иштирокидаги корхоналарнинг молиявий-иқтисодий ҳолати таҳлилини ўтказиш регламенти, давлат иштирокидаги корхоналарни молиявий соғломлаштириш бўйича “йўл хариталари” — дастурларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалга оширилишини мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган.

Тасдиқланган регламентга бўйича иқтисодий ҳолатига кўра давлат иштирокидаги корхоналар қуйидаги гуруҳларга бўлинишини белгиланмоқда:

  • иқтисодий барқарор;
  • иқтисодий таваккалчилик;
  • иқтисодий ночор:
    • тўлов қобилиятини тиклаш имкониятига эга бўлган;
    • тўлов қобилиятини тиклаш имкониятига эга бўлмаган;

“Йўл хариталари” — дастурлар лойиҳалари корхонанинг молиявий-иқтисодий аҳволи ва унинг фаолияти хусусиятидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги чора-тадбирларни ўз ичига олади:

  • ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, инновацион ғоялар ва технологияларни жорий қилиш;
  • ишлаб чиқариш қувватларини мукаммал капитал ва жорий таъмирлаш;
  • соҳага хос бўлмаган активлар, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини оптималлаштириш ва мавжуд активлардан самарали фойдаланиш;
  • ички захираларни сафарбар қилиш;
  • корхоналарни молиявий жиҳатдан таркибий ўзгартириш ва молиявий қўллаб-қувватлаш;
  • ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг таннархини пасайтириш;
  • маркетинг ишларини олиб бориш ва маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш;
  • узлуксиз ишлаб чиқариш фаолиятини таъминлаш;
Шуҳрат Шокиржонов
Тайёрлаган Шуҳрат Шокиржонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид