Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон президенти илк матбуот анжуманини ўтказади
Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков мамлакат раҳбари сифатида илк матбуот анжумани ўтказади.
Жээнбеков матбуот хизматининг маълум қилишича, президентнинг журналистлар билан учрашуви 19 декабрда “Ала-Арча” давлат қароргоҳида бўлиб ўтади.
Бу матбуот анжуман Жээнбеков 2017 йил 24 ноябрда президент лавозимига киришгандан кейин у берган биринчиси бўлади.
Қирғизистон президентларининг йил охирида матбуот анжуман ўтказиши анъанага айланган. Бундай амалиёт Алмазбек Атамбоев президентлиги йилларида ҳам мавжуд бўлган: мамлакатнинг собиқ президенти журналистлар билан ёзда ва декабрда учрашарди.
Мавзуга оид
20:21 / 10.07.2026
«Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон» темирйўли қурилиши фаол босқичга ўтди
21:06 / 07.07.2026
Қирғизистонда учиш чоғида самолётнинг шассиси синди
20:20 / 06.07.2026
Қирғиз-ўзбек чегарасида коррупцияга қарши махсус операцияда ўнлаб ходимлар ушланди
22:31 / 02.07.2026