Жаҳон | 01:00 / 18.12.2018
4866
1 дақиқада ўқилади

БМТ Бош ассамблеяси қочқинлар ҳақидаги Глобал келишувни қабул қилди

БМТ Бош ассамблеяси 17 декабрда қочқинлар ҳақидаги Глобал келишувни қабул қилди. Унга 181 та давлат овоз берган, 2 давлат қарши чиққан, 3 давлат бетарафлик билдирган.

2016 йилда қабул қилинган қочқинлар ва муҳожирлар ҳақидаги Нью-Йорк декларацияси давоми сифатида пайдо бўлган ушбу келишув қочқинларни қабул қилувчи давлатларга юкламани камайтириш ва қочқинларнинг ўз-ўзини таъминлаш имкониятини яхшилашга чақиради.

Бундан ташқари, ҳужжат қочқинларнинг юртларида уларнинг хавфсиз ва муносиб қайтишлари учун шароитларни яратишда кўмак беришни назарда тутади. 

БМТнинг қочқинлар бўйича олий комиссари Филиппо Гранди ҳужжатнинг қабул қилиниши муносабати билан “қочқинлар билан 34 йиллик иши давомида қочқинлар учун жавобгарликнинг кенг тақсимланиши бўйича энг катта саъй-ҳаракатлар гувоҳига айланганини” таъкидлаб ўтган.

Мавзуга оид