Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Машҳур ёзувчи Габриэл Гарсия Маркеснинг набира жияни ўғрилар қўлидан озод этилди
Фото: РИА Новости / Дмитрий Знаменский
Колумбия президенти Иван Дуке колумбиялик машҳур ёзувчи Габриэл Гарсия Маркеснинг набира жияни ўғрилар қўлидан озод этилганини маълум қилди.
“Колумбия қуролли кучлари ва полициясининг Магдалена департаментидаги амалиёти натижасида Мелиса Мартинес Гарсияни қутқаришга муваффақ бўлинди. Кучларимизга уюшқоқ иш учун миннатдорлик билдираман”, деб ёзган Дуке твиттерда.
Дукенинг маълум қилишича, ёзувчининг 34 ёшли набира жияни 23 августда ўғирлаб кетилган. Бироқ у аёлни кимлар ўғирлаганига ойдинлик киритмаган.
Таъкидланишича, жиноятчилар аёл учун 5 млн доллар сўрашган.
Мелиса Мартинес Гарсия ёзувчининг укаси Хайме Гарсиа Маркеснинг набираси ҳисобланади.
Габриэль Гарсиа Маркес 2014 йил апрелда 87 ёшида Мехикода вафот этган. Ёзувчи, журналист, ношир ва сиёсий арбоб бўлган Маркес 1982 йилда адабиёт бўйича Нобель мукофотига сазовор бўлган. У “Танҳоликнинг юз йили”, “Патриарх кўзи”, "Ошкора қотиллик қиссаси" ва “Полковникка ҳеч ким ёзмайди” каби машҳур китоблар муаллифи ҳисобланади.
Мавзуга оид
20:46 / 08.01.2026
Трамп аввалроқ «касал» деб атаган Колумбия президенти билан суҳбатлашди
23:13 / 05.01.2026
Мен айбсизман ва ҳамон мамлакатим президентиман – Мадуро Ню-Йоркда илк суд мажлисида иштирок этди
19:32 / 05.01.2026
Колумбия президенти Трампнинг таҳдидидан кейин халқдан ёрдам сўради
16:01 / 05.12.2025