Жамият | 22:10 / 18.12.2018
13625
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда уяли телефонларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Давлат божхона қўмитасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ва Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари билан ҳамкорликда уяли телефон аппаратларининг катта миқдордаги ноқонуний айланмасига чек қўйишди. Бу ҳақда қўмита ахборот хизмати Kun.uz’га маълум қилди.

Фото: Давлат божхона қўмитасининг ахборот хизмати

Фуқаро М.Х. бошқарувидаги «Нексия-2» русумли автомашина кузатувга олиниб, Тошкент шаҳридаги савдо мажмуаларидан бирининг автотураргоҳида тўхтаганида автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада, автомашина салони ва юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган жами 361 дона янги уяли телефон аппаратлари борлиги аниқланди. Юк эгаси бўлган фуқаро М.Х. дастлабки ҳисоб-китобларга кўра қиймати салкам 567 млн. сўмни ташкил этган ушбу уяли телефон аппаратларига тегишли ҳеч қандай ҳужжатларни тақдим эта олмади.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.